Гвардиола жамоасига "Барселона" футболчиси келиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона” ҳужумчиси Ансу Фатининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида испаниялик футболчининг яқинлари унинг “кўк-анор ранглилар” сафида кам ўйин ўтказаётганидан норозилигини билдиришмоқда.

Айтиш керакки, "Эльче"га (4:0) қарши ўйинда Фати ўйиннинг илк дақиқалариданоқ майдонга туширилди ва иккинчи бўлимида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Лекин унинг келаси мавсум жамоада қолиш ёки қолмаслиги кўп жиҳатдан "Барселона" раҳбариятига боғлиқ.

Football Insider хабарига кўра, айни пайтда "Манчестер Сити" Фатининг трансфери бўйича “Барселона” билан музокаралар олиб боришга тайёр, аммо тафсилотлар ҳозирча эълон қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фати 2019 йилдан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Испания терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!