Гвардиола жамоасини енгадиган мард борми?

“Манчестер Сити” УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсини сафарда “Боруссия” Дортмундга қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки ўйин натижасига кўра, 4:2 ҳисобида устун келган “шаҳарликлар” мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Эътиборлиси, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ярим финалга қадар бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган ягона жамоага айланди. “Сити” бу мавсум ЕЧЛда 10 та ўйин ўтказган бўлса, шуларнинг 9 тасини ғалаба ва 1 тасини дуранг билан якунлади. Тўплар нисбати эса 21:3.

Энди “Манчестер Сити” ярим финалда “Бавария”ни мусобақадан чиқариб юборган ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйини 27 апрель куни Парижда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 4 май куни “Этихад”да ўтиши режалаштирилган.

ЕЧЛнинг иккичи ярим финал жуфтлигида “Челси” ва “Реал” ўзаро баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!