Гвардиола жазоланиши мумкин

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола премьер-лиганинг 14-турида "Саутгемптон"га қарши баҳсдан сўнг қилган хатти-ҳаракатлари учун жазоланиши мумкин.

Daily Mirror нашрининг хабар беришича Англия футбол ассоциацияси Гвардиола номига хат юборган ва ундан учрашув якунлангач нега бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширганини изоҳлаб беришини сўраган. Энди испаниялик мутахассисда душанба куни кечга қадар ушбу масала юзасидан жавоб бериш имконияти мавжуд. Шундан сўнг Англия футбол ассоциацияси бу борада ўз қарорини қабул қилади.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" айни дамда ўтган 14та тур якунларига кўра 40 очко билан 1-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!