Гвардиола “Жирона”нинг тўрт футболчисини олиб кетмоқчи

  • 24 Jan 17:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” спорт директори Чики Бегиристайн Испания чемпионати доирасида “Жирона” ва “Севилья” ўртасидаги учрашувга келди.

Tecno

Crónica Global нашрининг тасдиқлашича, Хосеп Гвардиола жўнатган мутахассис бир неча ўйинчиларни кузатган. “Шаҳарликлар”нинг асосий нишони украиналик ҳужумчи Артём Домбик ҳисобланади. У “Севилья”га қарши ўтказилган баҳсда хет-трик қайд этди.

“Сити” кузатувида бўлган Виктор Циганков ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.

Чики Бегиристайн бу икки ўйинчидан ташқари, ҳужумчи Саво Морейра ва ярим ҳимоячи Ян Коутонинг ҳаракатларини ҳам баҳолаб борган.

Comments

You must be logged in to commet!