Гвардиола катта трансферларга қўл урмоқда

“Манчестер Сити”ни Англия чемпиони қилган Хосеп Гвардиола жамоани Европа Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқадиган даражага келтириш учун бир неча катта трансферларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Агар клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисни қўллаб-қувватласа, у ўз жамоасига биринчи бўлиб Ҳарри Кейнни таклиф этади. “Тоттенхэм” ҳужумчиси “шаҳарликлар”га 100 миллион фунт атрофида тушиши мумкин.

 Гвардиола бу трансферни амалга ошира олмаса, Кейннинг ўрнига “Интер”ни чемпион қилган футболчилар – Лаутаро Мартинес,  Ромелу Лукаку ёки “Боруссия” юлдузи Эрлинг Холандни олиб келмоқчи.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу юлдузлар орасида Лаутарони олиш осонроқ бўлади. Чунки “Интер” аргентиналик ҳужумчини 70-80 миллион фунт атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Шунингдек, Гвардиола “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилиш, “Атлетико” ҳужумчиси Жоау Феликс, “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабалга ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию