Гвардиола кетишини эшитган грандлар “Сити” ўйинчиларини талаша бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Арсенал” ва “Ювентус” таркибини “Манчестер Сити” нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс ёрдамида кучайтиришга қарор қилди.

Шунингдек, АПЛ вакилларидан “Астон Вилла” ва “Ньюкасл Юнайтед” ҳам 27 ёшли футболчини кузатмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “шаҳарликлар” нидерландиялик футболчи учун 45 миллион фунт (52,2  миллион евро) миқдорида таклиф тушса, уни сотиши мумкин. Рейндерс жамоани тарк этган тақдирда, “Манчестер Сити” мутасаддилари “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш вариантини кўриб чиқади.

Жорий мавсумда Рейндерс барча мусобақаларда 46 та учрашувда қатнашиб, еттита гол ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!