Гвардиола Кейнни "Сити"да кўрмоқчи

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоаси сафида "Тоттенхэм" форварди Харри Кейнни кўришни истайди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, испаниялик мутахассис “шаҳарликлар” билан шартномани узайтиришдан олдин таркибда қайси футболчиларн кўришни хоҳлашини айтган. Бу борадаги асосий номзод айнан Кейн бўлган. Гвардиола “Сити” раҳбарияти унинг трансфери бўйича ишларни фаоллаштиришини истамоқда.

Ўз навбатида, агар “шпорлар” бу мавсум ҳам совринсиз қолса, Кейн катта эҳтимол билан жамоадан кетади.

Харри Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!