Гвардиола Клоппни мағлуб этиш борасида етакчига айланди

АПЛнинг 29-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз уйида "Ливерпуль" устидан йирик ғалабага эришди (4:1).

"Football Talk" нашри хабарига кўра, Пеп Гвардиола Юрген Клоппни 10 марта мағлуб этган биринчи мураббий бўлди.

Чемпионлик пойгасида 3 очко жамғарган "шаҳарликлар" АПЛ пешқадами "Арсенал" билан орадаги фарқни 5 очкога қисқартирди. Айни дамда жамоалар чемпионатда бир хил ўйин ўтказишган.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола шогирдларининг чемпионатдаги кейинги ўйини 8 апрель куни "Саутгэмптон"га қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!