
Гвардиола: Конте Англия футболида катта из қолдиради
“Манчестер Сити” клуби устози Хосеп Гвардиола “Челси” бош мураббийи Антонио Конте ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
- Ишончим комилки, Конте Англия футболида ўз изини қолдиради. Конте АПЛда янги хужум тизимини яратди, бу тизим ҳимоя чизиғида 5 футболчи билан хужум қилишдир. “Арсенал” каби клублар “Челси” тизимидан кўп нарсани ўрганишди.
Майдондаги тактика борасида Антонио – ўз ишининг устасидир. У ўзини “Ювентус” ҳамда Италия терма жамоасида бу номни оқлади, - дея Пепнинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.
Фикрлар