Гвардиола "Кристал Пэлас"га қарши баҳсдан аввал Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолатига тўхталди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Кристал Пэлас"га қарши учрашувдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этиб, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳатига бироз тўхталиб ўтди.
Испаниялик мутахассиснинг маълум қилишича, Ҳусановнинг ҳолати яхши ва бўлажак ўйинга тайёр.
Шунингдек, мураббий Родрининг ҳолати ҳам анча яхшиланганини ва эртага бўлиб ўтадиган ўйинга тайёрлигни маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, вакилимиз сўнгги "Брентфорд"га қарши учрашувда ўзини ноқулай ҳис қилаётгани боис, иштирок эта олмаган эди.
Маълумот ўрнида, "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан 00:00’да старт олади.

Фикрлар