Гвардиола:
Ads

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 7-туридан ўрин олган "Эвертон" (3:1) га қарши баҳсда сўнг, "Ливерпуль" клуби ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ливерпуль" ғалаба қозонганидан хабардормиз ва бу билан орамиздаги очколар фарқи 8 тага етганди.

Бизнинг ғалабамиздан кейин, орамиздаги фарқ 5 очкога камайтирилди ва ҳали олдиндан ўйинлар кўп.

Англия чемпиониги унвонини қўлга киритиш учун бизга ким рақобатлик қилаётганини биламиз. Улар кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонишди, ЧЛнинг амалдаги чемпионлари ва мазмунли футбол намойиш этишмоқда.

Яхши биламизки, улар бизнинг энг асосий рақобатчимиздур. Кўп очко йўқотмаслигимиз керак, ўтган мавсумда улар биздан бор-йўғи 1 очкога қолишган эди.

Мавсум узоқ, биз ишлашда давом этишимиз керак ва тўхтаб қолмаслигимиз керак. Шунда уларга кўпроқ босим ўтказиб, кетма-кет учинчи марта АПЛ ғолиблигини қўлга киртишимиз мумкин бўлади," - деди Гвардиола.