Гвардиола: "Манчестер Сити" ўрнимга албатта номзод топади

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг сўзларига кўра, клуб унга қарор қабул қилиш учун муддат белгиламаган. Унинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Клуб қароримни қачон айтишим кераклиги тўғрисида мени огоҳлантирмади. Аммо ишончим комилки, агар мен кетсам, «Манчестер Сити» ўрнимга албатта номзод топади. Эртами-кечми бу содир бўлади ва клуб бунга тайёр бўлиши керак. Бу сюрприз бўлмаслиги керак. Мен ҳамма нарса клуб учун имкон қадар яхши бўлишига ишонч ҳосил қилмоқчиман. "Манчестер Сити"га муаммо туғдирадиган ҳеч қандай ҳаракат қилмайман. Агар клуб ўрнимга кимни олиб келиш ҳақидаги фикримни сўраса, мен бунга албатта жавоб бераман”, - деди Гвардиола.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!