Гвардиола "Манчестер Сити"даги муҳитдан ҳайратда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадаги муҳит ва барқарорлик ҳақида фикр билдирди.

"Агар бу ерда ажойиб муҳит бўлмаганида, мен ўн йил ишламасдим, ҳатто барча ушбу совринларни ютган тақдиримда ҳам. Ҳали ҳам ўзимда кучли энергияни ҳис қиламан ва ҳатто дам олиш кунларида ҳам ишга мамнуният билан келаман.

Менга Илкай Гюндоганнинг "Барселона"дан қайтиб келиб, "Ман Сити – бу топ, топ" дегани ёқди. Агар шундай фикрлар янграса, демак биз тўғри йўлдамиз.

Шунинг учун ҳам биз доимий равишда Чемпионлар лигасида иштирок этамиз — аллақачон 12, 13, 14 йилдан бери. Шунинг учун ҳам ҳар доим чемпионлик учун курашамиз. Чунки клуб тактика, тизим, футболчилар ва мураббийлар жиҳатидан барқарор. Бу худди одамлар ўзини яхши ҳис қиладиган бир "пуфак"ка ўхшайди", — деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!