Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетади, фақат...

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан тақдирда жамоадан кетиши мумкин.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис руҳан чарчагани боис фаолиятида маълум муддат танаффус қилмоқчи. Бироқ, таътилга чиқишдан олдин у кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Манчестер Сити” билан бирга қаторасига икки мавсум АПЛда чемпионликни қўлга киритди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!