Гвардиола “Манчестер Сити”дан кетадими?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола кўплаб гранд клублар ва терма жамоалар нишонида турибди. Аксарият мухлису мутахассисларни испан мураббийининг келажаги қизиқтириб келади.

Хосеп Гвардиола келадагига доир саволга ўзи жавоб берди.

- Мендан янги шартнома борасида кўп сўрашади. Мен аввал ҳам жуда кўп маротаба таъкидлаганман. Агар клуб раҳбарияти мен билан битимни янгилашни истаса, мен бу таклифни қабул қиламан.

Мен бундан кейин ҳам “Манчестер Сити”да ишлашга тайёрман, - деди Хосеп Гвардиола.

Испаниялик мураббий “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан бери  бошқариб келмоқда. Бу вақт мобайнида “Манчестер Сити” тўрт маротаба Англия премьер-лигаси ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!