Гвардиола “Манчестер Сити”га зўр дарвозабон танлади

Испания чемпионатида “Лас-Пальмас” шарафини ҳимоя қилаётган Альваро Вальес фаолиятини Англия Премьер-лигасининг энг қудратли жамоаларидан ҳисобланган “Манчестер Сити”да давом эттириш имконига эга бўлди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола испан голкиперига шахсан қизиқиш билдирмоқда ва клуб мутасаддиларидан бу трансферни тезроқ амалга оширишни сўраяпти. Бу ҳақда Todofichajes нашри ахборот берди.

26 ёшли Вальес 2019 йилдан беи “Лас-Пальмас”да ўйнаяпти. Унинг амалдаги шартномаси  жорий мавсум охирида тугайди.

Гвардиола Вальес билан январь ойидаёқ келишиб олишга умид билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!