Гвардиола “Манчестер Сити”нинг энг нозик нуқтасини ошкор қилиб қўйди

Кетма-кет тўрт мавсумдан бери Англия чемпионлигини ҳеч кимга бермай келаётган “Манчестер Сити” бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоасининг нозик нуқталари борлигини айтди.

- Имконият бўлса, биз таянч ярим ҳимоячи олишимиз лозим. У ҳам Родрининг позициясида, ҳам марказий ҳимоячи ўрнида ўйнай олиши шарт.

Трансфер ойнаси ёпилгунича нималар бўлишини кўрамиз, - деди Хосеп Гвардиола Daily Mail нашри вакилларига.

53 ёшли Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”га бош мураббийлик қиляпти. Унинг қўл остида бу жамоа ўзи иштирок этган деярли барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиқди.              

Испаниялик мутахассис илгари “Барселона” ва “Бавария”ни бошқариб, ҳар икки жамоа билан ҳам катта ютуқларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!