Гвардиола: "Мармуш жамоамизга куч ва энергия беради"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Омар Мармуш ҳақида фикр билдирди.

"Омар Мармушга қаранг. Унинг ўйинидан жуда мамнунман, чунки у бизга энергия беради. У ҳар доим гол уриши мумкин бўлган футболчи", — деди Гвардиола "City Report" манбасига.

Жорий мавсумда 27 ёшли Мармуш барча мусобақаларда 33 та ўйинда иштирок этди, 7 та гол урди ва 3 та голга узатма амалга оширди.

Англия Премьер-лигасининг 36-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Брентфорд"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мармуш ўйиннинг 30 дақиқасида майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!