Гвардиола: Мен "Энфилд"га ютқазиш мақсадида бормаяпман

Гвардиола Англия Премьер Лигасининг 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта, рақимиз 6 очкога илгарилаб кетган ва ажойиб мавсумни ўтказишмоқда. Аммо мен "Энфилд"га ютқазиш мақсадида кетмаяпман.

Менда ҳеч қачон бундай фикр бўлмаган. Мен ҳар доим фақат ғалаба ҳақида ўйлаганман.

Мен футболчиларга ҳам тактик, ҳам ақлий томондан ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини тушунтираман.

Албатта, "Энфилд"да бизга қийин бўлади. Бундай катта майдонларга ташриф буюриб, ғалаба қозониш осон бўлмайди.

"Ливерпуль" яхши жамоа. Нима ҳам дейиш мумкин, шундоқ ҳам буни барча яхши билади," - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!