Гвардиола: "Мен "Реал"га қўнғироқ қилдим"...
АПЛ 38-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" учрашувида "шаҳарликлар" муҳим 3 очкони қўлга киритди ва Англия чемпионига айланди. Қизиғи, "Сити" беллашувнинг 76-дақиқасида 2-0 ҳисобида ортда бораётганди. Сўнгра "шаҳарликлар" 5 дақиқа ичида 3 та гол урди ва Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди.
Пеп Гвардиола ушбу камбэкка қуйидагича изоҳ берди:
"Мен "Реал"га қўнғироқ қилдим. Улар менга яхши маслаҳат беришди. Мадридликларнинг камбэкини ўша куни ва ҳатто ҳозир ҳам тушунтириб бўлмайди. Бу импульс.
Ушбу ҳолатни бошдан кечириш ёқимли. Ўйлайманки, мазкур ғалаба келаси мавсум яна ҳам кучайишимизга ёрдам беради", - деди "шаҳарликлар" устози.
Фикрлар