Гвардиола: Менимча Де Брёйненинг жароҳати жиддий эмас
Ads

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Кевин Де Брёйненинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Қайд этиш лозимки, бельгиялик футболчи жароҳати сабаб бугун бўлиб ўтган “Саутгемптон”га (3:1) қарши баҳсни ўтказиб юборди.

“Ҳозирча у ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида билмайман. Менимча жароҳат у қадар жиддий эмас. Бироқ, у пайшанба кунги ўйинга қадар соғаядими ёки йўқ буни билмайман”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” ўзларининг навбатдаги учрашувини 3 январь куни “Ливерпул”га қарши ўтказишади.