Гвардиола МЮдан учралган мағлубиятдан кейин ҳакамлик ҳақида гапирди
Англия Премьер лигаси 20-туридан ўрин олган "Манчестер дербиси"да Гвардиола шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Испаниялик мутахассис учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди.
"МЮни табриклайман. Одамлар бизнинг кучимиз қай даражада эканини билади. Бугун фантастик ўйин гувоҳига айландик. Иккинчи таймда рақибнинг тезкор футболчиларини яхши назорат қила олдик.
Ғалабага яқин эдик. Тўп ўтказиб юборилган вазиятларни ўрганиб, хатолар устида ишлашимиз лозим. Биринчи ва иккинчи гол ўртасидаги фарқ жуда кичик эди.
Умуман олганда, ҳеч нарсадан афсусланмайман. Лига кубоги ёки АПЛда ғалаба қозона олмаслик мени қизиқтирмайди. Шунга қарамай, чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз".
- Бруну Фернандешнинг голи ҳақида нима дея оласиз?
"Рэшфорд офсайдда эди. У дарвозабонимиз ва ҳимоячиларимизни чалғитди. Бу стадионда ҳакамлик қилиш қийин",-деди Пеп.
Фикрлар