
Гвардиола навбатдаги аламли мағлубият сабабини айтди
Янги форматда ўтказилаётган Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич олтинчи турида “Ювентус” ўз майдонида Англия чемпиони “Манчестер Сити”ни 2:0 ҳисобида енгди.
Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола навбатдаги мағлубият сабабларини келтириб ўтди.
- Биз анча дадил ўйнадик. Ўтган учрашувларимиздан фарқли равишда бу гал камроқ тўп йўқотдик, позицияларни ёпа олдик. Лекин Италия жамоаларига қарши ўйнаш осон эмас, чунки улар вазиятга тез ва яхши мослаша олади.
Шунга қарамай, биз ўз ўйин услубимизга амалга қилишни давом эттирдик, ҳатто натижа биз учун бундан яхши бўлиши мумкин эди.
Лекин бизга ҳал қилувчи охирги пас ва ҳужумни самарали якунлаш каби муҳим омиллар етишмади. Бундан ташқари, биз ўз дарвозасимиз олдида рақибнинг хавфли ҳужумларини бартараф эта олмадик.
Шогирдларим бор кучини берганига аминман ва улар билан ҳақли равишда фахрланаман, - деди Хосеп Гвардиола.
Айни пайтда “шаҳарликлар” ҳисобида саккиз очко бор ва Гвардиола шогирдлари 36 жамоа ичида 22-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар