Гвардиола осиёлик футболчини танлади
“Манчестер Сити” таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Мавсум якунланганидан кейин жамоа марказий ҳимоячиси Эмерик Лапорт клубни тарк этишни режалаштирмоқда.
Бош мураббий Хосеп Гвардиола унинг ўрнига бошқа ўйинчи топиб қўйди. The Sun нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” ёзда “Наполи”нинг кореялик футболчиси Ким Мин Жэни олиб келади.
Манбанинг таъкидлашича, бу ўйинчининг маҳоратини Хосеп Гвардиола юқори баҳоламоқда ва клуб мутасаддиларидан уни тезроқ олишни сўраяпти.
“Наполи” 26 ёшли ҳимоячини ўтган ёз “Фенербаҳче”дан олиб келган эди. Кучли бешлик чемпионатларидаги дебют мавсумидаёқ ўзини кўрсата олган осиёлик ўйинчининг трансфер суммаси 50 миллион еврога кўтарилди.
Фикрлар