Гвардиола ўз вингерини сақлаб қолмоқчи: "Манчестер Сити" футболчиси кетмайди
Савио ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этмаслиги кутилмоқда. Бу ҳақда "Football Insider" хабар берди.
Манбага кўра, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премьер-лига клублари томонидан бўлаётган қизиқишга қарамасдан, футболчининг эҳтимолий кетишини блоклаш ниятида.
Хабар қилинишича, бир қатор жамоалар, жумладан "Тоттенхэм Хотспур" бразилиялик вингерни кузатиб бормоқда. У жорий мавсумда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаганига қарамасдан, Гвардиола уни келаси мавсумда жамоа учун муҳим роль ўйнайди, деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда Савио барча мусобақаларни ҳисобга олганда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар