Гвардиола ўзидан кейин мураббийга муҳим маслаҳат берди
Жорий мавсум якунланиши билан “Манчестер Сити”ни тарк этадиган Хосеп Гвардиола ўзининг ўрнини эгаллайдиган мутахассисга қандай маслаҳат беришини айтди.
Испаниялик мутахассис ўн йил давомида “шаҳарликлар”ни бошқариб келгани боис, янги мураббий жамоани ўзига мослаштириши катта меҳнат талаб қилади.
Премьер-лиганинг сўнгги турида “Астон Вилла”га қарши ўтказиладиган баҳс 55 ёшли мураббий учун клубдаги охирги ўйин бўлади.
- Янги мураббийга хабар? Аслинг каби бўл, дейман. Мураббий ўзига хос, бетакрор бўлиши керак. Клуб уни ва ёрдамчиларини мени қўллаб-қувватлагандек қўллаб-қувватлайди, - деди Гвардиола.
Унинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Хосеп Гвардиоладан кейин “Манчестер Сити”ни унинг италиялик шогирди Энцо Мареска бошқариши кутилмоқда.

Фикрлар