Гвардиола қийин кечиши кутилаётган ўйин олдидан футболчиларга дам берди
“Манчестер Сити“ клуби устози Хосеп Гвардиола шогирдларига Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши иккинчи жавоб ўйини олдидан қўшимча дам олиш куни беришга қарор қилган. Биринчи баҳсда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишганди
-Нима учун футболчиларга қўшимча дам олиш кунини беришга қарор қилдингиз?
-Эртага ўйиндан олдин машғулот ўтказамиз.
-Ушбу танаффус жамоангизга ўйин олдидан психологик жиҳатдан хам устунлик беришини кутяпсизми?
-Агар яхши ўйнасанг, психологик жиҳатдан ҳам кучлироқ бўласан. Мен қандай вазият яратишимиз ҳақида ўйламайман, ишончим комилки биз бу ҳолатда ечим топа оламиз. Асосий масала биз яхши ҳимояланишимизда. Бу ўта жиддий ва масъулиятли вазифа. Рақиб дарвозасига 3 тадан кўп гол уришимиз керак. Бу осон бўлмайди. Биринчи беллашувда яхши ўйин кўрсатмаганмиз аммо бу борада ишлаяпмиз. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бизда иқтидорли футболчилар етарли,- дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди “AS” нашри.
Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви эртага, 17 март куни Манчестер шаҳридаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтади.
Абдувалиев Азизхон
Фикрлар