Гвардиола рақиб жамоа етакчиларини олиб қўяди

 
 
Англия чемпионатида совринли ўринлар учун курашаётган "Манчестер Сити" асосий рақибларидан бири - "Тоттенхэм"ни кучсизлантирадиган бўлди. Манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибни кучайтирадиган футболчилар айнан "Тоттенхэм"да тўп сураётганини айтиб, қишки трансферлар вақтида жамоага кимларни олиб келиш кераклиги ҳақида кўрсатма берди.
 
Айни пайтда "Манчестер Сити" вакиллари "Тоттенхэм" билан музокарага киришган ва улар Хосеп Гвардиола айтган ҳимоячилар - Дэнни Роуз ва Кайл Уокер трансфери бўйича ишламоқда. Катта бюджетга эга бўлган манчестерликлар бу икки футболчи учун 60 миллион фунт стерлинг беришни ваъда қилмоқда. Мутахассислар бу трансфер тез амалга ошишини таъкидлашмоқда.
 
 
Жорий мавсумда Кайл Уокер Англия премьер-лигасида 19 та учрашувда қатнашди. Дэнни Роуз эса 15 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ҳам урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!