Гвардиола “Реал” юлдузини олиб қўймоқчи
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасида “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроосни кўрмоқчи.
“Шаҳарликлар” германиялик жаҳон чемпионини январь ойида трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Яқинда Тони Кроос “Қироллик клуби”нинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмаган эди. Бу вазият манчестерликларда тажрибали ўйинчини қўлга киритиш умидини уйғотди. Чунки, мадридликлар шартномаси келаси ёзда тугайдиган Тони Кроосни қишки трансферлар даврида сотиб юборишининг эҳтимоли катта.
Хосеп Гвардиола клуб директорлари кенгашини Тони Кроосни жамоага олиб келмоқчи экани ҳақида хабардор қилди.
Фикрлар