Гвардиола: "Реал"дан қасос олиш учун келганимиз йўқ"

TIGGO 2 PRO

Бугун тунги соат 00:00 да "Реал"нинг чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйини бошланади. Мазкур баҳс олдидан "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўтган мавсум финалга чиқишга ҳаракат қилдик. Иккала учрашувда ҳам яхши ўйнадик. Лекин бу етарли бўлмади. 

Бироқ бу воқеалар аллақачон ўтмишда қолиб кетди. Биз қасос олиш учун келганимиз йўқ. Бу шунчаки яна бир имкон, холос.

"Реал" каби чемпионлар лигасида нима қилишни жуда яхши биладиган рақибларга қарши ўйнаш фойдали. Бу баҳслар бизни мақсадларимиз сари тобора яқинлаштириб боради", - деди испаниялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!