Гвардиола “Реал”га қарши ўйинда қандай хатога йўл қўйганини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида ўз қарорлари ҳақида гапирди. Жамоа ҳафта давомида Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида "Реал" меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

- "Реал"ни ютдикми ёки ютқаздикми? Ютқаздик. Демак, таркиб танлови ёмон бўлган. "Нюкасл"ни ютдикми ёки ютқаздикми? Ютдик. Демак, таркиб яхши танланган.

- Яъни таркибни ўзгартириш керак эмасмиди?

- Йўқ. Йўқ. Йўқ. Англия Кубоги ёки Лига Кубоги бўладими, ҳар доим ўз қарорларим ҳақида ўйлайман. Мен жамоа учун энг яхшисини танлайман”,-деди “Сити” устози.

"Манчестер Сити" 14 март, шанба куни Англия чемпионатида "Вест Хэм" меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!