Гвардиола “Реал”га тан берди
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола каталонияликларнинг азалий рақиби “Реал” ЕЧЛдаги кетма-кет икки ғолибликни ҳақли равишда қўлга киритганини тан олди.

“Умуман, “Реал” мен учун доимо кучли жамоа бўлиб келган. Мен Пеллегрини ва Моуриньоларнинг жамоаларига қарши мураббий бўлганман, унга қадар эса футболчи сифатида бир неча мураббийлар пайтида “Реал”га қарши тўп сурганман. “Реал” кетма-кет  икки мавсум ЕЧЛни қўлга киритди ва бу уларнинг кучли эканлигидан далолат.

Пеллегрини пайтида биз чемпион бўлиш учун 99 очко тўплаганмиз. “Реал” эса 97 очко. “Қироллик клуби” доимо рақобатбардош жамоа бўлган”, – деб айтиб ўтди Гвардиола.