
Гвардиола "Реал"нинг икки юлдузини жамоасида кўрмоқчи
"Манчестер Сити" мураккаб мавсумни бошдан кечирмоқда ва ёзда клуб таркибни қайта қуриши мумкин.
"Defensa Central" нашрининг хабар беришича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубдан "Реал"нинг икки ярим ҳимоячиси - Жуд Беллингем ва Эдуардо Камавингани жамоага қўшиб олишни сўраган.
Манба маълумотларига кўра, "Манчестер Сити" Беллингем ва Камавинга учун 200 миллион евро таклиф қилмоқчи. Инглиз клуби 21 ёшли инглиз футболчисини 150 миллион, 22 ёшли французни эса 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Таъкидланишича, "Реал" бундай таклифни қабул қилишга рози бўлмаслиги мумкин. Гвардиола аввалроқ ҳам Беллингем ва Камавингани жамоага олиб келишга уринган, бироқ, улар "Реал"ни афзал кўрган.
Фикрлар