Гвардиола Родри ўрнига 100 миллион еврога янги ўйинчи олади

  • 16 декабрь, 10:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбариятининг доимий равишда жароҳатлардан азият чекаётган испаниялик ярим ҳимоячи Родрининг аҳволи безовта қиляпти.

Tecno

Клуб скаутлари “Олтин тўп” соҳиби ўрнини боса оладиган ўйинчи топиб қўйган. Улар “Ньюкасл”да порлаётга Эллиот Андерсон Хосеп Гвардиола қўллаётган ўйин услубига тўлиқ мос тушади, деган хулосага келди.

Экспертларнинг таъкидлашича,  Андерсон ёш, динамик ярим ҳимоячи сифатида Пеп Гвардиола афзал кўрган Позициясивий ўйин услубига осон мослашишга қодир.

23 ёшли англиялик футболчи Премьер-лигада ва халқаро майдондаги ўйинларда етарлича тажриба тўплади.

“Ноттингем Форест” бир неча гранд клублари нишонига тушган ўйинчиси трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.

“Манчестер Сити” раҳбарияти эса, “ўрмончилар” сўраётган нархини пасайтирса, музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирган. Англия клубининг устувор вазифаси ёш, ҳозирданоқ ўзларини кўрсатишга қодир ва кейинги йилларда ривожланишни давом эттирадиган ўйинчилар билан таркибни узоқ муддатли истиқболга мустаҳкамлашдан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!