Гвардиола: Сен бўлмасанг бошқаси!

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа билан хайрлашган Кевин де Брюйне ўрнини “Байер” етакчиси Флориан Вирцга топширмоқчи эди.

Tecno

Бироқ 22 ёшли немис футболчиси тақдирини “шаҳарликлар” билан боғлашни истамади. Манчестерликлар бу трансфер учун “Байер” талаб қилган сумма – 150 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга рози эди.

TEAMalk нашрига кўра, Хосеп Гвардиолада бельгиянинг юлдуз ўрнини эгаллай оладиган бошқа вариант ҳам бор экан.

Вирц трансфери ўхшамаганидан кейин “Манчестер Сити” Франция чемпионатидан бошқа номзод топди. 

“Шаҳарликлар”га “Лион” футболчиси Райан Шеркининг ўйини маъқул келган. Мутасаддилар бу трансферни ёзда амалга ошириш бўйича францияликлар билан музокараларни бошлаб юборди.

Шеркининг шартномасида келишувни муддатидан олдин бекор қилиш мумкинлиги белгиланган. Бу амалиёт футболчига 24 миллион еврога тушади. Шеркининг ўзи “Манчестер Сити”га кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!