Гвардиола Шеркининг голи бекор қилинганидан норози бўлди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркининг "Ливерпуль"га қарши ўйинда марказдан урган голи бекор қилинганига муносабат билдирди.

Ҳакам Крэйг Поусон Доминик Собослаи томонидан қоида бузилгани сабабли голни инобатга олмади.

"Ҳакам, қўйсангиз-чи, голни ҳисобланг! Ҳа, у ерда қоидабузарлик бор эди, кейин Холанд ҳам қоида бузди, лекин голни ҳисоблаш мумкин эди.

Баъзи ҳолатларда соғлом фикр бўлиши керак, тўғрими? Бу оддий қарор бўлиши лозим эди.

Аммо биз ғалаба қозондик. Ҳаммаси жойида", — деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!