Гвардиола шогирдини қийнаяпти

“Манчестер сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола марказий ҳимоячи Жон Стоунзга совуқ муомала қилишда давом этмоқда.

Испаниялик мутахассис ўз жамоасида 26 ёшли футболчига имконият бермоқчи эмас. Гвардиола унинг бошқа футболчилар билан рақобат қила олмаслигини таъкидламоқда. Шу боис, “шаҳарликлар” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида Англия терма жамоаси аъзоси бўлган ҳимоячини тезроқ сотиб юборишга ҳаракат қилади.  

Стоунз жорий мавсумда премьер-лигада атиги битта учрашувда майдонга тушди. Англиялик мутахассислар агар Жон вазиятни ўзгартирмаса, миллий терма жамоадаги ўрнини йўқотиб, Европа чемпионатидан четда қолиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!