
Гвардиола "Сити" учун идеал ҳимоячи топди
"Манчестер Сити" ёзги трансфер ойнасида чап қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда.
"Шаҳарликлар" аввал хабар қилинганидек, "Милан" футболчиси Тео Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. EsDiario нашрининг маълумотларига кўра, бош мураббий Хосеп Гвардиола француз ҳимоячисини чап қанот учун идеал вариант деб билади.
Англия гранди ҳимоячи учун тахминан 35 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Эрнандеснинг "россонери" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt портали 27 ёшли футболчининг трансфер нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Тео "Милан" сафида 37 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар