Гвардиола “Сити”дан қачон кетиши маълум бўлди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажаги бўйича муайян режаларни тузиб олди ва шу бўйича ҳаракат қиладиган бўляпти.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” испаниялик мутахассис клуб билан ёзда тугайдиган шартномани яна бир мавсумга узайтиришига ишонмоқда.

Шундан кейин Гвардиола клублар миқёсидаги фаолиятини якунлаб, терма жамоаларда ишлашни бошлайди. Манба кўра, Гвардиола 2026 йили бирор мамлакат терма жамоасини қабул қилиб олиб, уни 2030 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлашни мақсад қилган.

Сўнгги хабарларга қараганда, 53 ёшли мутахассисга Бразилия футбол федерацияси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гвардиоланинг ўзи ҳам дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирини бошқаришга қарши эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!