Гвардиола "Сити"га янги футболчи танлади

  • 18 июля, 2024, 14:24
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих "Туманли Альбион"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, германиялик футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзи Киммихни жамоасига қўшиб олмоқчи. "Transfermarkt" портали Жошуанинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, 29 ёшли хавбек ўтган мавсумда Бундеслигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию