Гвардиола “Сити”ни янада кучайтирадиган ўйинчи топди

Англия Премьер-лигасида тенгсизлигини исботлаган “Манчестер Сити” янада кучайтирилади. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркиб имкониятларини ошира оладиган ўйинчи топди.

El Nacional нашрининг ёзишича, Гвардиола “Бавария” етакчиларидан Йозуа Киммихни олиб келишни режалаштиряпти.

Испаниялик мутахассис ярим ҳимоячи Мюнхенни тарк этишни истаётганидан хабардор ва бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Киммих ҳам Гвардиола билан яхши муносабатда. Қолаверса, “Бавария” 28 ёшли футболчи талаб қилаётган маошни тўлаш борасида “Манчестер Сити” билан рақобат қила олмайди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию