Гвардиола “Сити”ни йиғиштириб, терма жамоани бошқаради
Англия футбол федерацияси “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан музокара ўтказмоқда, деб хабар тарқатди Football Espana нашри.
Англияликлар испаниялик мутахассис мамлакат терма жамоасини 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатига тайёрлашини сўраяпти.
Шу боис, мамлакат футболи раҳбарияти Хосеп Гвардиолага 2025 йилнинг ёзида “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси якунланганидан кейин Гарет Саутгейтнинг ўрнини эгаллашни таклиф қилмоқда.
Агар Хосеп Гвардиола бу таклифга кўнса, унинг ихтиёрида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун бир йил вақт бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Пеп 2012 йили Англия футбол федерациясига терма жамоани бошқариш бўйича ўз хизматини таклиф қилганди. Бироқ, раҳбарият ўшанда Рой Ходжсон номзодини маъқул кўрган.
Фикрлар