Гвардиола Стоунз ва Уокернинг "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслигини маълум қилди. Олдинда "Реал"га қарши баҳс ҳам кутиб турибди...
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола икки муҳим ҳимоячилар Жон Стоунз ва Кайл Уокернинг "Арсенал"га қарши АПЛ доирасидаги учрашувни ўтказиб юборишини маълум қилди.
Улар Англия терма жамоасида олган жароҳатлари туфайли майдонга туша олмайди. Аммо ҳозирча икки мудофаа вакилининг қачон сафга қайтиши ошкор қилинмади.
Қўшимчасига, "Сити"ни олдинда "Реал"га қарши Европа чемпионлар лигасидан ўрин олган тўқнашув кутиб турибди. "Қироллик клуби"га қарши беллашувлар 6 ва 13 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Фикрлар