Гвардиола суперфутболчи учун энг қиммат шогирдидан воз кечди

“Манчестер Сити” майдон марказида устунлик қилиш мақсадида “Астон Вилла”дан Жек Грилишни трансфер қилганди.

“Шаҳарликлар” англиялик футболчи учун рекорд сумма – 110 миллион евро тўлаган. Бироқ, ярим ҳимоячи икки мавсумдан бери Хосеп Гвардиола кутаётган ўйинни намойиш қилмаяпти.

Энди испаниялик мураббий унинг ўрнига Жуд Беллингемни олиб келмоқчи. Клуб раҳбарияти 19 ёшли футболчини “Боруссия”дан олиб келиш учун Жек Грилишни “қурбон” қилишга тайёр.

Бундан ташқари, “Манчестер Сити” етакчиларига айланган ёшлар – Эрлинг Холанд ва Фил Фоден ҳам клуб мутасаддиларидан таркибга Жуд Беллингемни қўшиб олишни сўраяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!