Гвардиола: "Тонали — ҳақиқий топ-футболчи"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Сандро Тоналига юқори баҳо бериб, у билан ўйиндан кейин бўлган суҳбати ҳақида гапирди.

Жамоалар ўртасида Англия Kига кубоги ярим финалининг жавоб баҳси бўлиб ўтди (3:1, биринчи ўйин – 2:0). Учрашувдан сўнг "Брешиа"да тўп сурган, Тонали эса айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Гвардиола майдонга чиқиб, италиялик ярим ҳимоячи билан мулоқот қилди.

"Менинг италян тилим мукаммал, шунинг учун Сандро билан бемалол гаплаша оламан. "Брешиа"да умумий дўстимиз бор ва мен унинг отасини жуда узоқ вақтдан бери танийман.

Ҳар сафар Тонали билан учрашганимизда “Милан”, мухлислар ва унинг “Ньюкасл”да ўзини қанчалик бахтли ҳис қилаётгани ҳақида гаплашамиз. У ҳақиқатан ҳам топ-футболчи. Жуда юқори даражадаги футболчи", — деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!