Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши драматик ўйиндан сўнг нималар деди?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Айтишича, энди унинг жамоаси АПЛда ҳар бир ўйин учун жанг қилади.
"Бир неча ҳафта олдин ҳали кўп ўйинларда ғалаба қозонишимиз кераклигини айтгандим. Биз АПЛда иштирок этаётганимизни унутиб қўйяпмиз.
Ҳар бир очко учун жанг қилишимизга тўғри келади. Бу айни ҳақиқат. Қийинчиликсиз муваффақият қозониб бўлмайди.
"Тоттенхэм"да ажойиб футболчилар ва зўр мутахассис борлигини билардик. Уларга қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар