Гвардиола: “У мен учун ўз ўғлимдек. Унга ўзининг энг яхши спорт формасига қайтишига ёрдам бераман”

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоденнинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди. Сўнгги ўйинларда 25 ёшли хавбек асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

"Қадам-бақадам у қайтишга яқинлашиб боради. У менинг ўғлим. У бизнинг ўғлимиз. Биз уни ҳимоя қилишга ва энг яхши формасига қайтишига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. У бор-йўғи одам. Саккиз-тўққиз йиллик карерада паст-баландликлар бўлади. Ҳаммаси оддий. Мен Филнинг истеъдодига ва унинг биз учун қанчалик муҳимлигига шубҳа қилмоқчи эмасман", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.

Жорий мавсумда Фоден барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!