
Гвардиола: Уни ўғлимдек кўрардим, қилган иши юрагимга оғир ботди
"Goal.com" сайти "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиоланинг Эрик Гарсия борасида билдирган фикрларини эълон қилди:
"Эрик Гарсияни ўғлимдек кўраман. У ўтган мавсум якунида мудофаа марказимизнинг энг ишончли вакили бўлганди. У "Барселона"да ўйнамоқчи. Эрик ўртача даражадаги эмас, топ-футболчи. У сўнгги икки учрашувда қайдномага киритилмади ва унинг кетиш истаги юрагимга оғир ботяпти", - деди испаниялик мутахассис.
Эрик Гарсия "Ла Масия" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоядаги муаммоларни ҳал этиш учун каталонияликлар уни клубга қайтармоқчи бўлиб турибди.
Фикрлар