Гвардиола ва Де Брёйне орасига совуқчилик тушдими?

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бертон"га (9:0) қарши ўйинда унга қўл бермай кийиниш хонасига кириб кетган Кевин Де Брёйне ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ҳали Де Брёйне билан гаплашганим йўқ ва шу боис ҳозир у нималар ҳақида ўйлаётганини билмайман. Агар унда қандайдир муаммолар бўлса, у мени қаердан топишни билади”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” айни дамда АПЛда 50 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгаллаб туришибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)