Гвардиола: "Холанд майдонда кўп ўйнаса ҳам, бу нормал ҳолат"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанд майдонда жуда кўп вақт ўтказяптими, деган саволга жавоб берди.
"Нега биз бу мавзуларни яна бир бор муҳокама қиламиз? Ҳеч нарса ўзгармайди. "Будё-Глимт"га қарши ўйинда бизда 11 нафар футболчи йўқ эди. "Астон Виллада"да кўп ўйинчилар жароҳатланган, "Тоттенхэм"да ҳам шундай. Бу фақат бизга тааллуқли эмас. Жамоалар кўп учрашув ўтказмоқда. Холанднинг жисмоний имкониятлари бор ва у бу юкламани кўтара олади", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Ҳозирда "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва Гвардиола жамоаси "Арсенал"дан 7 очко орқада.



Фикрлар